Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анъанавий таълим олаётган талабалар орасида ҳозирга қадар коронавирус билан касалланганлар йўқ – вазирлик
16 ноябрда анъанавий таълимга ўтилгандан буён талабалар орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ОТМларда анъанавий таълимга қайтилганига бир ой бўлишига қарамай талабалар орасида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган.
«Ҳар бир ОТМда коронавирусга гумон қилинган ва коронавирусга чалинганларни жойлаштириш учун махсус изоляторлар ташкил қилинган. Ҳозир изоляторларнинг барчаси бўш. Лекин онлайн ўқиётган талабалар орасида касалланганлар ва уйида даволанаётганлар бўлиши мумкин. Бироқ бу бўйича статистика йўқ», дея қайд этди Фарҳод Бабашев.
Шунингдек, вазирлик матбуот котиби ОТМларнинг коронавирусдан профилактика мақсадида дори ва витаминлар сотиб олиши лозимлиги тўғрисидаги қарорга ҳам изоҳ берди.
«Ҳақиқатан ҳам ОТМ ходимлари ва талабаларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишга оид қўшма қарор имзоланди. Қарорда кўрсатилган дори-дармонлар ОТМга бириктирилган тиббиёт муассасалари тавсияси асосида харид қилинади ҳамда талабалар ва ўқитувчиларга тарқатилади. Лекин ҳеч қайси ОТМ шифокор тавсиясисиз дори сотиб олмайди.
ОТМларга шифокорлар тавсия асосида дори ва витаминлар сотиб олиш, агар ортиқча харид қилинса, сақлаш муддати талабларига амал қилган ҳолда захира шакллантириш бўйича хат юборилган», дея маълумот берди вазирлик расмийси.
Маълумот учун, вазирликлар имзолаган қўшма қарорга кўра, талабалар ва ходимларга коронавирус профилактикаси учун гидроксихлорохин ва цинк препаратлари тарқатилиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва унга гумон қилинганларга эса витамин Д, витамин С, парацетамол, ацетилсалицил каби витамин ва дорилар берилиши қайд этилган. Дорилар хариди ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:39 / 04.01.2021
11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади
14:18 / 04.01.2021
Тўлов-контракт миқдорлари ошмайди – вазирлик
10:49 / 25.12.2020
ССВ: Вазирликлар қўшма қарори талабалар ва педагоглар саломатлигини ўйлаб қабул қилинган
19:16 / 24.12.2020