Хива шаҳрининг ЮНЕСКО рўйхатидаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида жойлашган сарой 1832–1838 йилларда қурилган.

Декабр ойи бошида саройнинг шарқий қисмидаги деворнинг бир қисми бузилган эди.

Музей-қўриқхона маъмурияти буни деворнинг юқори қисми 20 сантиметргача оғгани ва сўнгги вақтларда жараён тезлашгани билан изоҳлади.

Реставрация Маданий мерос департаментидан берухсат амалга оширилди. Реконструкция лойиҳаси илмий-эксперт кенгашига киритилмаган.

Айни пайтда департамент таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш бўйича буюртмачи ва пудратчи ташкилотни судга берган.