2020 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган бу галги мурожаатномада ҳам кўп масалалар, хусусан, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви раҳбарлари, бозор иштирокчиларига  кучли мессеж берилди. Қуйида мурожаатномада давлат раҳбари томонидан билдирилган асосий тезислар келтирилади.

Камбағалликка қарши курашиш 2021 йилнинг асосий иқтисодий масаласига айланади.

1. 2021 йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. Шунингдек, ҳукумат ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёр даражаларида босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқади.

Камбағаллик муаммоси ҳақида гапириш, уни расмий минбардан тан олиш босқичидан ўтдик. Кейинги маррада камбағал аҳоли ким деган саволга жавоб бериш зарур. Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари мана шу масалага ойдинлик киритади. Бундан ташқари, энг кам истеъмол харажатларини эълон қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  39 моддасининг тўлиқ ижросини таъминлаш учун ҳам хизмат қилади.

Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Конституцияси 39 моддаси.

2. Социал реестр ишга тушади. Камбағаллик ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига тўғридан тўғри ёрдам беришни осонлаштириш учун ижтимоий реестр ишга тушади. Келгуси йилдан тўлиқ ишга тушадиган «Ижтимоий реестр»да «темир дафтар»даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Аслида социал реестрнинг жорий этилиши давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг ҳақиқий эгасига бориши ҳам таъминланади, негаки, барча рўйхат ва хизматлар электрон, шаффоф юритилиши