2020 йилда пандемия жаҳон миқёсида кўчмас мулк ва автомобил бозорларига сезиларли таъсир кўрсатди, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказий илмий ходими Ҳалиллулоҳ Ҳамидов коронаинқирознинг Ўзбекистон автомобил ва ипотека бозорларига таъсирини ўрганди.

Таҳлилларга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ карантин чекловлари жорий этилгунга қадар, республикa кўчмас мулк бозорида талаб ҳар ойда ўртача 6-7 фоизга ошиб борган. Тошкент шаҳри ва вилоятидаги кўчмас мулк бозорларидаги савдолар умумий бозор ҳажмининг 40-45 фоизини ташкил этган.

«Апрел ойидан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб локдаун (қатъий карантин) жорий қилинди, бу эса кўчмас мулкка бўлган талабнинг 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 87,1 фоиз (Тошкент шаҳрида 94,2 фоиз ва Тошкент вилоятида 89,8 фоиз)га камайишига олиб келди. Май ва июн ойларида республика бўйича кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони мос равишда 25,9 фоиз ва 135,2 фоизга юқорилаб кетди. Қисқа вақт ичида савдо операцияларининг сезиларли даражада ўсиб кетиши бир томондан, доимий рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилиши, иккинчи томондан, май ойидан бошлаб карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилиши билан изоҳланади», – дея таъкидланган Ҳамидов тайёрлаган ҳисоботда.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонининг қабул қилиниши билан май ойида, 2019 йилда тегишли даврга нисбатан, кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сонининг ўсиши Тошкент шаҳрида 148,7 фоизга, Тошкент вилоятида 26,5 фоизга етди, июн ойида ушбу кўрсаткич мос равишда 257,5 фоиз ва 190,7 фоизни ташкил этди. Шуниси қизиқарлики, айнан шу даврда кўчмас мулк савдосининг ўсиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги уйларнинг нархларига деярли таъсир қилмади. Бу, асосан, илгари бошқа шахслар номига расмийлаштирилган уйларнинг ҳақиқий эгалари номига ўтказилиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг сентябрига келиб, кўчмас мулк бозорида талаб яна ўзининг узоқ муддатли трендига қайтди. Хусусан, сентябр ойида кўчмас мулк олди-сотдилари сони ўтган ойга нисбатан 24,2 фоизга (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 41,7 фоизга), октябр ойида – 1,7 фоизга (24,8 фоизга), ноябр ойида – 0,5 фоизга (22,9 фоизга) ва декабр ойида – 20,9 фоизга (