Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахматни ривожлантириш бўйича президент қарори эълон қилинди. Турли шаҳарларда халқаро мусобақалар ўтказилади
14 январ куни «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатда кейинги йилларда шахматни ривожлантириш бўйича қилинадиган ишлар саналган. Қарор матни УзАда эълон қилинди.
Қарорга кўра, мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига шахматни ўргатиш ривожлантирилади. «Мактабда шахмат» лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилади. Кейинги беш йилда давлат-хусусий шериклик асосида 25 та шахмат мактаблари ва клублари ташкил этилади. Мактабларда 2,3 ва 4-синф ўқувчиларига жисмоний тарбия фани доирасида режа асосида 18 соат шахмат дарси ўтилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида жамоавий «Шоҳруҳ» мусобақаси ўтказилади. Ҳар йили мактаб ўқувчилари ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ўртасида республика биринчилиги ўтказиб борилади. Мусобақалар фақат мактабларда эмас, маҳаллаларда ҳам ташкил қилиниб, ҳар йили мунтазам июн-август ойларида маҳалла болалари ўртасида «Маҳалла кубоги», маҳалладаги оилалар ўртасида «Шахматчи оила» турнирлари ўтказилади.
Эндиликда Ўзбекистонда шахмат бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ҳам ўтказилади. Хусусан, Георгий Агзамов хотирасига халқаро турнир ва XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов халқаро турнири. Шунингдек, Самарқандда «Соҳибқирон кубоги», Хивада «Ал Беруний» халқаро турнири Бухоро, Термиз ва Хивада туризм ва шахмат ҳафталиклари ўтказилади.
Қарор ижроси президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга юклатилган. 2021 йил 1 июл ва 2022 йил 1 январгача қарор ижроси борасида президентга ахборот берилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026