Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева: «Аёллар аёл бўлгани учунгина мансабга қўйилмаслиги керак»
Бугун, 3 март куни Тошкентда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллар етакчи лавозимларда: COVID-19 пандемияси шароитида тенг ҳуқуқли келажакка эришиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этмоқда.
Фото: KUN.UZ
Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Танзила Норбоева мавзу бўйича ўз фикрларини билдирди.
“Сўнгги йилларда аёлларга турли лавозимлар ишониб топширилмоқда. Лекин аёлларга фақат аёл бўлгани учунгина мансаб берилмаслиги керак. Бизнинг аёлларимиз бу борада ишончни оқлаяптилар, мана, бугунги кунда 6 нафар ҳоким аёлларимиз бор. Уларнинг ҳар бири мураккаб туманларда иш бошлаганига қарамай, яхши натижаларга эришяпти. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Президент мактаблари раҳбари ҳам ёш аёллар.
Ҳозир парламентдаги аёллар сони бўйича 17-ўринга кўтарилдик. 190дан ортиқ парламентлар билан ҳамкорлик ўрнатганмиз, мунтазам алоқадамиз. Улар бизни табриклашди ва Ўзбекистонда йирик анжуман ўтказиш таклифини билдиришди. Мақсадимиз - парламентда аёллар сонини 30 фоизга етказиш”, – деди Сенат раиси.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 26 феврал куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан селектор ўтказганди. Унда хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Мавзуга оид
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
17:51 / 19.02.2026