Январь ойида Kun.uz тадбиркор аёл – Гюнел Алиева Жиззахда аукцион орқали бино билан бирга ўзига бош оғриғи ҳам сотиб олгани ҳақида танқидий мақола эълон қилганди.

Мақолада бинонинг аввалги эгаси – «Uz Kamol Teks» МЧЖ раҳбари Қосимжон Ҳусанов аукцион нотўғри ўтказилганини рўкач қилиб, унинг натижаларини бекор қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига мурожаат қилгани ва 2020 йил 14 сентябрда унинг талаблари қаноатлантирилиб, аукцион натижалари бекор қилингани айтилганди.

Боз устига аукционга мулкни расмийлаштириб чиқарган МИБ Жиззах шаҳар бўлими ва Гюнел Алиевадан солидар тарзда 11 млн 600 минг сўм давлат божи ундириш ҳам юклатилган.

Иш аппелляция босқичида ҳам кўрилиб, дастлабки суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Низолашув Олий судда ҳам давом этди.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати мазкур ишни кўриб чиқиб, 2021 йил 16 феврал кунги ажрими билан аукцион ғолиблик баённомасини расмийлаштиришда қонун талаблари бузилгани ҳолатлари мавжуд эмас деб топди.

Бундан ташқари, низоли бинонинг 2-қавати ўзбошимчалик билан қурилгани туфайли унга нисбатан даъвогар «Uz Kamol Teks» МЧЖда мулк ҳуқуқи мавжуд эмаслиги эътироф этилди.

Юқоридагиларга кўра, Олий суд мазкур иш бўйича қуйи инстанция судлари ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилди.

Шундай қилиб, мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 5 ноябрдаги ажрими бекор қилиниб, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Унга кўра, даъвогар «Uz Kamol teks» МЧЖнинг жавобгар мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими ва Гюнел Алиевага нисбатан аукцион баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинди ва натижада