Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Икки мамлакат етакчилари учрашувининг кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм борасидаги қўшма дастурларни амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.
Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг турли йўналишларига алоқадор қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф дастурига мувофиқ Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси раҳбарлари ва Бош вазири билан ҳам учрашувлар ўтказади, мамлакатимиз саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Мавзуга оид
18:31 / 14.11.2024
Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
21:08 / 16.10.2024
Россия билан алоқаларни узиш ҳақидаги талаблар адолатсиз – Садир Жапаров
17:49 / 16.10.2024
Қирғизистон президенти қабристонда ёдгорлик ўрнатишни тақиқлашни тавсия қилди
20:39 / 03.10.2024