Ўзбекистон | 13:13 / 10.03.2021
11381
1 дақиқада ўқилади

Азим Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди 

Сув хўжалиги вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Азим Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.  

Азим Назаров 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2000 йили Америка Қўшма Штатларининг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тугатган. 

Маълум қилинишича, у шу кунга қадар инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ ойи бошида президент қарорига асосан, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев лавозимидан озод этилди

Сув хўжалиги вазирлиги 2018 йил феврал ойида ташкил этилган, ўша йил май ойида Баҳодир Қўчқорович вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид