Юқорида иш ташлаш жумласини нега қўштирноқда ёздик? Чунки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қабул қилинганига 25 йилдан ошган бўлса-да, ривожланган демократик давлатларда ходимларнинг узвий ҳуқуқи ҳисобланадиган иш ташлаш масаласи Ўзбекистон қонунчилигига киритилиши унчалик хушланмайдиган масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Иш ташлаш ўзи нима?
Иш ташлаш – меҳнат низоларини ҳал қилиш усулларидан бири бўлиб, бирор ташкилот ёки корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасида жамоавий меҳнат низоси вужудга келганда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбий талабларининг корхона ёки ҳукумат даражасида қондирилишига эришиш мақсадида жамоавий тарзда ишларни тўлиқ ёки қисман тўхтатишни ўзида ифодалайди.
Қуйида мавзуни яхшироқ тушуниб олиш учун айрим мисоллар келтирилади:
Германияда Amazon ишчилари иш ташлаш эълон қилишди
Исроилда тиббиёт ҳамширалари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлади
Airbus ишчилари қисқартиришларга қарши иш ташлашди
Хориж амалиётига назар
Дунё янгиликларида қайсидир давлатда қайсидир соҳа ишчилари иш ташлаш уюштиргани ҳақида тез-тез ўқиб турамиз.
Ғарб давлатларини қўя туриб, қонунчиликда ўзимиз учун эталон сифатида кўриладиган постсовет давлатларида белгиланган қоидалар билан қизиқсак мақсадга яқинлашган бўламиз. Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон
















