Ўзбекистон | 13:09 / 10.03.2021
24600
1 дақиқада ўқилади
«Nest One» турар жой комплексида ёнғин келиб чиқди
Тошкент шаҳрида жойлашган «Tashkent city» ишбилармонлик маркази ҳудудидаги «Nest One» турар жой комплексида ёнғин келиб чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун соат 10:02да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган «Nest One» турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида содир бўлган. Маълум қилинишича, у ердаги 2 квадрат метр майдонда пенопласт ёнган.
Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этганлар.
Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.