Ўзбекистон | 14:19 / 19.03.2021
8841
2 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳрида водийда ягона бўлган Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси очилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 19 март куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси очилди.

Маросимда вилоят раҳбарлари, нуроний ва ёшлар иштирок этди. Вилоят ҳокимининг мингта илмий, бадиий китоблари бу янги зиё масканига совға қилиб берилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур зиё маскани 30 мингдан зиёд турли бадиий ва илмий адабиётлар, ўқув қўлланмалар билан таъминланган. Келгуси 3 йилда китоблар сонини 100 мингтага олиб чиқиш режа қилинган.

Қайд этилишича, янги кутубхонанинг умумий майдони 5220 кв метрни ташкил этади. Бино аҳолига хизмат кўрсатувчи 3та қават ва китоблар архиви ҳамда фонд сақлаш учун мўлжалланган махсус ертўладан иборат. Кутубхона бир вақтнинг ўзида 1200 кишига хизмат кўрсата олади. Кутубхонанинг кириш қисмида рўйхатга олиш бурчаги, инфокиоска жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир китобхон учун махсус ID-карталар берилади ва улар рўйхатга олинади.

Шу билан бирга, бинонинг биринчи қаватида “Болалар майдончаси” ташкил этилган. Ушбу майдончада 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун китоблар, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш учун жиҳозлар ажратилган.

Мавзуга оид