Қайд этилишича, авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Салим Қаҳрамон бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллий халқаро аэропортни кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага келди.

Меҳмонларни аэропорт директори Тимур Ҳалилов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олдилар. Мулоқот чоғида Фарғона аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли эътироф этилди. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек Туркия билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув чоғида ҳаво кемаларига ерусти хизмати кўрсатиш ҳамда умумий хавфсизлик рисклари масалалари алоҳида муҳокама қилинди.