Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондан чорва олиб ўтиладиган махсус ўтказиш пункти лойиҳаси тақдим қилинди
Гўшт маҳсулотининг нархига четдан олиб кириладиган чорва сони ҳам таъсир қилади. Расмий статистикага кўра, ўтган 2020 йил давомида Қирғизистондан Наманган вилоятига 10 801 бош қорамол олиб кирилган.
Наманганга Жалолобод вилояти губернатори бошчилигида ташриф буюрган делегация билан бўлиб ўтган бизнес-форум давомида чегара орқали чорва олиб ўтишга мўлжалланган махсус пункт лойиҳаси тақдим қилинди.
“Киргиз эко экспорт“ корхонаси бош директори Улан Максимобековга кўра, бу лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичида чорва моллари бўйича санитария пост, ветеринария текшируви, лаборатория, мол сўядиган жойларни ҳамда тери ва жунни қайта ишлов цехлари қуришни ўз ичига олади.
Бу маскан Олабуқа тумани Қизилқўл участкасидан Косонсой туманига ўтишда ташкил этилади. Ташкил этиладиган жой Косонсой шаҳридан 4 км юқорида жойлашган.
Мазкур лойиҳага 20 гектар ер ажратилган бўлиб, ер билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган.
Улан Максимобековнинг айтишича, ҳозирги кунда сув, электр энергияси ва бошқа муаммолар ҳал этилмоқда.

"Худо хоҳласа чегаралар очилиши билан, бизнинг лойиҳа ҳам икки вилоят келушувлари негизида амалга ошади деб ишонамиз", - дейди лойиҳа тақдимотчиси.
Лойиҳанинг асосий мақсади - чорва молларини бошқа юкларга аралашмаган ҳолда олиб ўтишдан иборат.
Бош директорнинг сўзларига кўра, Бугунги кунда Жалолобод вилоятида 380 мингдан ошиқ қорамол, 1.5 млн.дан ортиқ майда жонлиқлар (қўй, эчки) ва 200 мингдан ошиқ йилқи мавжуд.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026