Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2021 йил 1 июлдан шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.

“Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2 000та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилади ҳамда улар бевосита умумий ўрта таълим муассасаларида хизмат ўтайди.

Шунингдек, 2021 йил якунига қадар қуйидагилар яратилади:

ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг электрон маълумотлар базаларини ягона платформа негизида бирлаштириш асосида “E-ichki ishlar organlari” марказлашган ахборот тизими;

Ички ишлар вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш ягона маркази.

Қарор билан шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.