Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инновация вазирлигида «Сколково» жамғармасидан маслаҳатчи лавозими жорий этилади
Жорий йил 6 апрел куни Россиянинг «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди.
Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликда стартап лойиҳалар танловларини ўтказишга келишиб олди.
«Сколково» жамғармасининг стартап лойиҳаларни венчур молиялаштиришдаги тажрибасини инобатга олган ҳолда, Иброҳим Абдураҳмонов жамғармани «UzVC» миллий венчур фондига бошқарув компанияси танловида иштирок этишга таклиф қилди.
Шунингдек, томонлар Инновацион ривожланиш вазирлигига «Сколково» жамғармаси томонидан венчур молиялаштириш бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш масаласини ҳам муҳокама қилди.
«Сколково» технопарки тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда инновацион технопаркларни такомиллаштириш, ахборот технологиялари соҳасида стартапларнинг ривожланиши учун мақбул экотизимни яратиш борасида фикрлар алмашилди.
Учрашувда томонлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзолари ва ёш стартапчилар учун «Софтлендинг» дастурини давом эттиришга келишиб олди. Шунингдек, жамғарма билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган ва ўтган йили пандемия туфайли ўтказилмаган «Стартап тур»ни жорий йил куз ойларида ташкил этиш маъқул деб топилди.
Мавзуга оид
09:39 / 02.09.2022
«Сколково» мактаби ҳаммуассиси, миллиардер Варданян Россия фуқаролигидан воз кечади
08:21 / 08.08.2022
Аркадий Дворкович Халқаро шахмат федерацияси президенти этиб қайта сайланди
09:53 / 13.04.2022
Инновация вазирлиги ҳукуматда Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди
21:06 / 23.03.2022