Ўзбекистон | 15:04 / 15.04.2021
3835
1 дақиқада ўқилади

Нукусда бирданига 3 та масжиднинг қурилиши бошланди

14 апрел куни Нукус шаҳрида янгидан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 3 та масжиднинг қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти хабар берди.

Масжидларнинг тамал тошини қўйиш маросимида Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Эркинбай Дурдиев Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин домла Баҳауддинов ва Нукус шаҳри ҳокими Утемурат Панаевлар иштирок этишган.

Қайд этилишича, янги масжидлар Нукуснинг «Қум аўил», «Алланияз қаҳарман» ва «Саманбай» МФЙларида қурилади.

Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, масжидларнинг ҳар бирида камида 100 нафар намозхон ибодат амалларини қилиши мумкин. Масжидлар ҳомийлар маблағалари ҳисобидан қурилмоқда. Шу билан Нукусдаги масжидлар сони 7 тага етади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳомийлар маблағлари эвазига Берунийдаги 10 мингга яқин аҳолига хизмат қиладиган масжид қурилиши ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид