Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида депутат бўлган мактаб директори 173 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда
Тошкент туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган текширув якуни бўйича мактаб директори С.Х. (аёл) томонидан жами 173 843 900 сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани юзасидан 2020 йил 10 декабр куни унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисм “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Дастлабки тергов давомида, С.Х. туман халқ депутатлари кенгаши депутати бўлгани сабабли, уни депутатлик дахлсизлигидан чиқариш ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик олиш учун туман халқ депутатлари кенгашига тақдимнома киритилиб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 апрел куни С.Х. депутатлик дахлсизлигидан чиқарилгани ва жиноий жавобгарликка тортиш учун туман халқ депутатлари кенгашидан розилик олингани сабабли, шу куни иш юзасидан тергов ҳаракатлари тикланган.
“Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026