Ўзбекистон | 16:34 / 20.04.2021
27277
2 дақиқада ўқилади

Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди

Жаҳонгир Жуманов

Фарғона вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Фурқат туманига янги ҳоким этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида вилоят ҳокимининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Жуманов Жаҳонгир 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган. 

У кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фурқат туманининг аввалги ҳокими Дилмурод Солиев жорий йил 13 апрел куни президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши чоғида ишдан олинганди.  Йиғилишда Дилмурод Солиев билан бирга Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов ҳамда Улуғнор тумани ҳокими Дониёр Махсудов ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун ишдан кетганди

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди