Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг бир нафар ишчиси тан жароҳати олган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган. 

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.