«Берунийда 420 млн сўмга қурилди деб кўрсатилган мактаб филиали бўм-бўш ер бўлиб чиқди» — Сенат раиси
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирликлари тизимида ҳудудларда кузатилган молиявий хато ва маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари ҳақида гапирди.
Унга кўра, халқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато аниқланган, 40 млрд сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний ўзлаштирилган. Шунингдек, Беруний туманида 420 млн сўмга қурилган дея кўрсатилган мактаб филиали аслида қурилмагани аниқланган.
«Халқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Сохта ҳужжатлар асосида 40 млрд сўмдан ортиқ маблағ, жумладан Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ туманлари халқ таълими бўлимларида 8.7 млрд сўмлик иш ҳақи ноқонуний ўзлаштирилган, миллиардлаб маблағлар самарасиз лойиҳаларга ажратилган.
Тизимдаги қурилиш-таъмирлаш ишларида қарийб 6 млрд сўм нотўғри сарфланган. Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга топширилди деб кўрсатилган мактаб филиали аслида бўм-бўш ер бўлиб чиққанини ақлга сиғдира олмайман.
Бу каби камчиликларни мактабгача таълим тизимида ҳам кўриш мумкин. Қуйи бўғинларда жуда катта молиявий хатоликлар бўляпти. 40 млрд сўм молиявий хатолик юз берган бўлса, қарийб 4.5 млрд сўм маблағ ноқонуний ўзлаштирилган. Савол туғиладики, бу соҳаларда ички назорат йўқми?» дея таъкидлади Сенат раиси.
Мавзуга оид
22:24 / 15.10.2024
Марказий Осиё тарихида илк бор Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
10:10 / 30.09.2024
Ўзбекистон Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттиришни кўриб чиқмоқда
21:44 / 27.09.2024