Ўзбекистон | 10:10 / 24.04.2021
4784
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Lacetti» билан тўқнашган «Isuzu» юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида «Lacetti» ва «Isuzu» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель куни соат 5:40ларда М-37 «Самарқанд — Бухоро — Туркманбоши» халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти, Нарпай тумани ҳудудидан ўтган 108-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

1958 йилда туғилган ҳайдовчи И.С. бошқарувидаги «Lacetti» автомашинаси 1980 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувида бўлган «Isuzu» юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Оқибатда «Isuzu» йўлни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва ағдарилиб кетган.

Таъкидланишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо йўл ўртасидаги бетон устига ағанаб кетган «Isuzu» батамом яроқсиз ҳолга келган.

Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид