Жаҳон | 08:02 / 25.04.2021
4577
2 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги шифохонада ёнғин: ўнлаб қурбонлар бор

Фото: The A&O Board PSF

Бағдодда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада чиққан ёнғинда 27 киши ҳалок бўлди, яна 46 киши жабрланди. Ёнғинга кислород баллонлари сақланган хонада юз берган портлаш сабаб бўлган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Бу орада Ироқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг маълум қилишича, фожиа оқибатида 30 кишидан 45 кишигача ҳалок бўлган. Комиссия Ироқ соғлиқни сақлаш вазирининг истеъфосини талаб қилди. 

Бағдод жанубида жойлашган Ибн ал-Хатиб шифохонасида ёнғин чиқишидан олдин жонлантириш бўлими жойлашган 2-қаватдаги кислород баллонлари сақланган хонада портлаш юз берган. Ёнғинни ўчиришда 30га яқин ўт ўчириш бригадаси иштирок этган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, ёнғин чиқиши билан шифохонада саросима бошланган. Аксарият қурбонлар ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларидан ўчириб қўйилгани, қолганлари эса ёниш маҳсулотларидан нафас бўғилиши оқибатида ҳалок бўлган. 

Портлаш вақтида шифохонада 120га яқин одам бўлган. Улардан 90 нафари қутқарилган. 

Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий воқеанинг батафсил терговини ўтказишни буюрган. Шифохона бош шифокори, хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳамда техник таъминот учун масъул бўлган ходимлар ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, шифохона ёнғин хавфсизлиги қурилмалари билан жиҳозланмаган, хоналар эса осон алангаланувчи материаллар билан қопланган бўлган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда