«Шу кунга қадар айнан ушбу предмет бўйича судлар томонидан мазкур тоифадаги ишлар солиқ органлари ходимларининг хатти-ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаганлиги сабабли тугатилган», – деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Бундан ташқари, ДСҚ ОAВни солиқчиларнинг судлардаги иштирокига оид хабарларга ҳаддан зиёд эътибор қаратиб, масалани бир ёқлама ёритишда айбламоқда.
«Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда давлат солиқ хизмати органларининг суд ишларида иштироки билан боғлиқ воқеликларга ҳаддан зиёд эътибор қаратилиб, масаланинг моҳиятини тушунмасдан, бир ёқлама муҳокама қилинмоқда.
Aйрим интернет нашрларида жорий йилнинг 3 май куни эълон қилинган «Тошкентда тадбиркорга жарима солган солиқчининг ўзи жарима тўлайдиган бўлди» мазмунидаги мақолаларда келтирилган ҳолатларнинг аслида Давлат солиқ қўмитаси ва «обналчи» фирмалар ишига мутлақо алоқаси йўқ.
Мақолада Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текширувлари шуъбаси ходимига нисбатан текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олмасдан туриб, камерал солиқ текширувини ўтказганлиги учун МЖтКнинг 241-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги ва унга нисбатан жарима тайинланганлиги таъкидланган», – дейилади расмий хабарда
ДСҚ ОAВ томонидан айрим ҳолларда солиқ органларини обрўсизлантиришга қаратилган мақсадли ҳаракатлар бўлаётгани сабабли, ОАВ ходимларидан воқеликни тўғри ва холисона етказишни сўрамоқда.
Бироқ, Kun.uz «Тошкентда тадбиркорга жарима солган солиқчининг ўзи жарима тўлайдиган бўлди» сарлавҳали мақолада ўз позициясини билдирмаган, балки бизнес-омбудсман тарқатган хабардан биринчи манба сифатида фойдаланган. Мақолада ҳолат «обналчи» фирмалар ишига алоқадорлиги ҳам назарда тутилмаган.
«Обнал иши»га доир судда солиқ органининг хатти-ҳаракати ноқонуний деб топилгани тўғрисидаги хабар 26 апрел куни эълон қилинганди.
Kun.uz ДСҚ фаолиятига доир хабарларда барча томонларнинг фикрини бериб келмоқда.










