Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 21 миллиондан ошди
4 май куни коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллионга етганди.
Ҳиндистонда иккинчи марта 400 мингдан ортиқ суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтирганлар сони 21 млн 77 минг 410 нафарга етди.
Ҳиндистонда 4 май куни коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 20 миллионга етганди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 май куни 412 262та ҳолат қайд этилди, деб хабар беради Times of India. 1 май куни 401 993та ҳолат аниқланганди.
Касаллик ҳолатлари сони бўйича Ҳиндистон АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.
Мамлакатда тиббий кислородга бўлган талаб апрел ойидагига нисбатан етти бараварга ошган.
Ўтган ҳафтада АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатлар Ҳиндистонга дори-дармон, тестлар ва бошқа тиббий жиҳозлар жўнатишни бошлади.
Мавзуга оид
20:18 / 21.10.2024
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги кескинликни юмшатишга келишиб олди
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
19:20 / 17.10.2024
Бангладеш халқаро трибунали собиқ бош вазир Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берди
14:47 / 14.10.2024