Истанбулнинг машҳур Чамлижа масжидидан махсус репортаж
«Бир вақтнинг ўзида 63 минг кишини сиғдира олади»
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ускудар туманида жойлашган Чамлижа масжиди мамлакатнинг йирик жомеларидан бири ҳисобланади. Масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланиб, 2019 йилда тамомланган. Масжиднинг умумий майдони 57 минг 500 квадрат метрни ташкил этади. Чамлижа 6 минорадан иборат.
Масжидда музей, санъат галереяси, кутубхона ва минг кишилик конференция зали бор. Шунингдек, Чамлижа жомеси 3 минг 500та автомашинани сиғдира оладиган автотураргоҳга ҳам эга.
Масжиднинг қуббаси 72 метр бўлиб, бу Истанбулда 72 миллат истиқомат қилаётганидан дарак беради.
«Истанбулнинг исталган еридан кўриниб туради»
2010 йилда Истанбул ҳокимияти Ускудар туманида жойлашган Чамлижа тепалигига телеминора қуриш таклифини ўртага ташлайди. Фақат қуриладиган мазкур иншоот тепаликнинг табиатига катта зарар етказишини инобатга олиб, ҳокимият ўз қарорини бекор қилади.
2012 йилнинг май ойида эса «Истанбулнинг исталган еридан кўриниб турадиган» масжид айнан Чамлижа тепалигига қурилиши ҳақидаги хабарлар матбуотда кенг ёритила бошлади.
Масжид қурилиши ҳақидаги хабарлар тарқала бошлаганига қарамасдан, мутасаддилар ҳали аниқ бир чизмалар йўқлигини очиқлайди. Бироқ меъмор Меҳмен Гунер чизмаси асосида Қаҳрамонмараш шаҳрида қурилган масжид президент Ражаб Тоййиб Эрдоғанга маъқул келгани учун Чамлижа жомесининг чизмаси ҳам унинг зиммасига юклатилади.
«Муддатидан олдин фойдаланила бошланди»
2016 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган масжид битмай қолади. Аммо у намозхонлар учун очилади. Масжид тўлиқ 2019 йилда битказилиб, барча учун очилади. Чамлижа масжиди қурилишига 66,5 Айни пайтда масжид нафақат Истанбул, балки Туркияга келган сайёҳлар учун ҳам албатта бориб кўришлари шарт бўлган манзиллардан бирига айланган.
Исфандиёр Бургутбоев
UzbekLife'нинг Туркиядаги мухбири
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
00:48 / 23.11.2024
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024