Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги «авария»да икки нафар пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қочиб кетди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Дамас» ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборган. Сўнг, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатмасдан, қочиб кетган. Оқибатда ўз вақтида етарли тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган пиёдалар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 6 май куни соат 22:45 ларда, туманнинг Каттабоғ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4-Н 601 автомобиль йўлининг 6-километрида, туманнинг Чуйинчи маҳалласида яшовчи, 31 ёшли П.С. «Дамас» машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
У туманнинг Каттабоғ-Қуллуқшо маҳалласи йўналишида кетаётган вақтда йўлнинг ўнг томон чеккасидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар, туманнинг Каттабоғ маҳалласида яшовчи, С.А., Ю.О. ва Н.А.ларнинг орқа томонидан уриб юборган. Аммо турли даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳаёти хавф остида қолган пиёдаларга ёрдам кўрсатмасдан қасддан воқеа жойидан яширинган. Оқибатда, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, С.А. ва Ю.О. шифохонада вафот этган.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан туман бўйича «Тўсиб ушлаш» режаси амалга оширилиб, кўрилган чоралар натижасида, ҳайдовчи П.С. қўлга олинган. Суриштирувларда, «Дамас» ҳайдовчиси П.С. машинани ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда бошқаргани аниқланган.
Қайд этилишича, Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ҳайдовчи П.С.га нисбатан жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди ва 117-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026