Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Водийда қуёш атрофини «ўраб» олган ҳалқа нимани англатади?
10 май куни водийликлар ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлишди. Қуёш атрофини камалак рангига монанд ҳалқа ўраб олди.
Ушбу ҳодиса ҳақида олий тоифали география ўқитувчиси Дилфуза Избаева бизга сўзлаб берди.
«Бу ҳодиса фанда ‘гало’ деб аталади. Қуёш ёки Ой атрофида нурли узук пайдо бўладиган оптик ҳодиса. Ушбу ҳодиса юқори тропосферада муз кристалларидан ташкил топган сирус булутлари мавжудлигидан келиб чиқади. Кристалларда ёруғликнинг синиши туфайли юз беради», — дейди география ўқитувчиси.
Эслатиб ўтамиз, Андижон осмонида ноёб ёруғлик пайдо бўлиб сўнгани юзасидан расмий маълумот берилган эди.
«Икки тахмин бор. Биринчиси, бу космик чиқинди, космик кеманинг ўз вазифасини бажариб бўлган қисми. Иккинчи тахминга кўра, бу космик жисм, астероид парчаси бўлиб, кеча болид кўринишида намоён бўлди», — дея изоҳ берган эди Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари Юсуфжон Тиллаев.
Мавзуга оид
14:27 / 10.12.2025
Водий вилоятларида очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади
21:33 / 12.06.2025
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади
09:51 / 09.01.2025