Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё вакцинавий апартеид босқичига ўтди – ЖССТ раҳбари
Гебрейесус бир неча кун аввал бой мамлакатларни болаларни коронавирусга қарши эмламасликка, биринчи навбатда вакцинани камбағал мамлакатлар билан бўлишишга чақирганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакцина етарлича тақсимланмаганлигини таъкидлади ва «дунё вакцинавий апартеид босқичига ўтгани»ни айтди, деб хабар бермоқда BBC.
«Юқори даромадли мамлакатлар дунё аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилади, аммо дунёдаги вакциналарнинг 45 фоизига эга. Кам ва ўрта даромадли мамлакатлар эса дунё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади, аммо уларга вакциналарнинг атиги 17 фоизи тўғри келади», - деди ЖССТ раҳбари Париж тинчлик форуми ташкил этган онлайн-мунозарада.
Гебрейесус бир неча кун аввал бой мамлакатларни болаларни коронавирусга қарши эмламасликка, биринчи навбатда вакцинани камбағал мамлакатлар билан бўлишишга чақирганди.
АҚШ бу чақириққа жавоб берди: душанба куни Байден Америка коронавирусга қарши 80 миллион доза вакцина ёки умумий захирасининг 13 фоизини бўлишишини айтди. Қолган захира барча катта ёшдаги америкаликларни эмлашга етади.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026