«Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги сўнгига қадар 550 дан ортиқ давлат активлари, хусусан, «Пойтахт» бизнес-маркази, «Малика» савдо мажмуаси, «Ичан қалъа» меҳмонхоналари ва Тошкент марказидаги маъмурий бино (собиқ МХХ биноси) каби йирик мол-мулклар сотилиши кутилмоқда», – деди Ортиқов 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро хусусийлаштириш форумидаги нутқида.

Эслатиб ўтамиз, ДХХ Марказий аппарати 2018 йилда мазкур бинодан кўчиб чиққан эди. 20 219 кв.м. майдонга эга объект 2020 йил октябрдаги президент қарори асосида сотувга қўйилган.

Аввалроқ, Дававтив собиқ МХХ биносини сотиб олиш бўйича 3та таклиф келиб тушганини маълум қилганди.

Бинонинг бўлғуси эгаларига ушбу объектдан офис, савдо, савдо-кўнгилочар, маданий-ҳордиқ, спорт, туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланиш талаби қўйилади.