Жорий йил 3 июнь куни кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида республика йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳининг электрон манзили ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари эълон қилинган эди.

ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бир ҳафта давомида юборилган таклифларнинг қарийб 80 фоизида одамлар йўллардаги камчиликларни тўғрилаш ҳақида ёзган.

Иш жараёни давомида экспертлар Telegram гуруҳи орқали 1000 га яқин фуқародан 1847 та, Facebook гуруҳи орқали эса 30 нафар фуқародан 32 та, жами 1879 та таклиф олган.

Қайд этилишича, таклифларнинг 77,9 фоизи ёки 1464 таси йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан берилган.

Жумладан:

  • 1104 таси ёки 58,7 фоизи йўлларни таъмирлаш ва таъмирланишида замонавий ёндашувни қўллаш;
  • 66 таси ёки 3,5 фоизи ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш жойлари, ортга қайрилиб олиш жойларини хавфсиз ташкил этиш;
  • 65 таси ёки 3,5 фоизи шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган ўқув муассасалари ва мактаблар олдида белгиланган тезликни соатига 30 километргача камайтириш;
  • 60 таси ёки 3,2 фоизи йўл белгиларини ўрнатиш ва айримларини янгилаш;
  • 57 таси ёки 3,1 фоизи йўллар сифатини яхшилаш, асфальт ўрнига бетон қопламасига алмаштириш;
  • 40 таси ёки 2,1 фоизи йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида махсус автотураргоҳларни ташкил қилиш ва кўп қаватлиларини қуриш;
  • 39 таси 2,1 фоизи чорраҳа ва йўлларда мавжуд бўлган светофорларни замонавий рақамли светофорларга алмаштириш. Шунингдек, пиёдалар учун тугмали светофорлар сонини ошириш;
  • 33 таси ёки 1,7 фоизи фуқаролар йўл иншоотлари, йўл белгиларини ўрнатиш ва қайта жиҳозлаш масалаларини ЙҲХБ тизимига қайтариб бериш ҳамда юк автомашиналарини шаҳар ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб, ушбу йўлда ҳаракатланишини йўлга қўйиш;