Ўзбекистон | 10:13 / 11.06.2021
5416
2 дақиқада ўқилади

Бўзатовдаги «Республика ёшлар овози» фестивалининг ғолиблари аниқланди

Бўзатов туманида бўлиб ўтган «Республика ёшлар овози» фестивалининг якуний босқичи ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон бошқармаси хабар берди.

Фестивалнинг ҳудудий кастинг босқичиларида 3 мингга яқин ёшлар иштирок этиб, улардан 87 нафари танловнинг республика босқичга йўлланма олди.

Фестиваль «Бўзатов иқтидорлиларни чорлайди!» шиори остида янги иқтидор эгаларини кашф этиб берди. Ғолибларга 1-ўрин учун 50 млн сўм, 2-ўринга 25 млн сўм ва 3-ўринга 15 млн сўм пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, рағбатлантирувчи ўринлар, яъни 66 нафар иштирокчиларга 5 млн сўмдан пул мукофотлари берилди.

«Республика ёшлар овози» фестивалининг республика босқичи ғолиблари:

Анъанавий ижро ва бахшичилик йўналиши

6-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Жовлиева Севинч, Тошкент шаҳри
2-ўрин Норбоева Маҳлиё, Хоразм вилояти
3-ўрин Жанабаев Байрамбай, Қорақалпоғистон Республикаси

16-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Рахманов Ботиржон, Хоразм вилояти
Турсунов Элдор, Тошкент вилояти
2-ўрин Бахшиллоева Гулчирой, Бухоро вилояти
Абдиназаров Абдураҳмон, Сурхондарё вилояти
3-ўрин Маҳамматқулова Хумора, Навоий вилояти
Раҳимов Бекжон, Қашқадарё вилояти

Опера йўналиши

6-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Мирзабаев Нишанбек, Қорақалпоғистон Республикаси
2-ўрин Йўлдошев Умрбек, Хоразм вилояти
3-ўрин Петросян Кристина, Тошкент вилояти

16-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Жуманиязов Аминзода, Хоразм вилояти
2-ўрин Турсиънбаев Шиъраз, Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин Имамназарова Хадича, Тошкент шаҳри

Эстрада йўналиши

6-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Авезов Фирдавс, Тошкент шаҳри
2-ўрин Даулетбаева Миясар, Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин Мажидиллаева Гулёра, Наманган вилояти

16-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Молдабаев Мусағали, Қорақалпоғистон Республикаси
2-ўрин Сайдалиев Умаршоҳ, Жиззах вилояти
3-ўрин Джалалов Дилшод, Тошкент шаҳри

Мавзуга оид