Коррупцияга қарши курашни кучайтиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида, хусусан ҳокимликларда мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади.
Бу тузилмалар қуйидагилар учун масъул этиб белгиланади:
- коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш;
- коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;
- манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
- коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.
Тузилмалар раҳбарлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан бирга ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. Уларни лавозимидан озод этиш масаласи агентлик билан келишилади.
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом 2 ой муддатда тасдиқланади.
Аксилкоррупцион фармон лойиҳаси эълон қилинди
Президент фармони лойиҳасига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ва (ёки) қонуний талабларини бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳадан қуйидаги таклифлар ҳам жой олган:


















