Бугун Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Ахмедов бошчилигида Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган. Унга кўра, Рудакий Алланбаев Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалига директор этиб тайинланди. 

У бунгача Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Нукус филиалига янги ўқув йилига қабул жараёнлари Консерватория биносида ташкил этилиб, 2022-2023 ўқув йили машғулотлари Нукус филиалининг ўз биносида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 186-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилганди. 

Ўшанда филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилиши айтилганди.