Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ногиронлик нафақасига чиқишда «ёрдамлашмоқчи бўлган» фирибгарга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида фуқаролардан ногиронлик нафақасига чиқишда ёрдамлашишини айтиб, фирибгарлик қилган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ёз ойларида Косон тумани «Арабхона» МФЙда яшовчи Б.М. кўриш қобилияти пасайганлиги сабабли ногиронлик нафақаси олиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрлаб юрганида маҳалладоши Р.Н. билан учрашиб қолган. Б.М. Р.Н.га мақсадини айтганида у ногиронлик нафақасига чиқариш учун таниши борлигини ва ёрдам беришини айтган ва Ш.З. билан таништириб қўйган.
Қайд этилишича, Косон туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.З. Б.М.га 4 миллион сўм эвазига ҳужжатлардаги камчиликларини тўғрилаб 1 миллион сўм атрофида нафақага чиқариб беришини айтган. Шундан сўнг, унинг отаси Ғ.М. дан 2,5 миллион сўм пулларни олган. Орадан бир йил ўтса ҳамки, нафақа чиқмагач, Б.М бу ҳақда Косон туман ИИБга ариза берган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.