Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқарони 4000 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида фуқарони 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Д. фирибгарлик жинояти билан ушланган.
У фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 минг доллар эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, келишилган суммадан 2 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026