Самарқандда қоидани бузган ҳайдовчи ЙПХ ходимига 100 доллар пора бераётганда ушланди
Самарқандда йўл ҳаракати қоидаларининг бир неча бандини бузган ҳайдовчи ЙПХ ходимига 100 доллар пора бераётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 30 июнь куни соат 20:10ларда Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчасидан ҳаракатланиб келган Nexia-2 машинаси ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттириб, қочиб кетган. У бошқа чорраҳада тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилганда, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган.
Бундан ташқари, у тегишли рухсатнома бўлмаган ҳолда машинанинг олд ва ён ойналари тусини ўзгартириб ҳаракатланган. Мазкур қоидабузарликлар ЙПХ инспектори томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, 1 июль куни ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг олдига келиб, жарима майдончасида турган автомашинасини чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилган.
Инспектор фуқарога ушбу ҳаракати ноқонунийлиги, пора бериш жиноят эканлигини тушунтиришига қарамасдан, ҳайдовчи ниятидан қайтмаган. ЙПХ инспектори ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.
Қайд этилишича, мазкур билдиргига асосан, ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 100 долларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024