Маълум қилинишича, жорий йил олти ой давомида бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан 59 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ҳамда кўплаб маҳсулотлар тўхтатиб қолинган.

Жумладан:

  • 15 та ҳолатда 1051,90 грамм героин, 4814,49 грамм опий, 8057,95 грамм гашиш, 570,49 грамм марихуана, 3 туп каннабис ўсимлиги, 7 дона кучли таъсир қилувчи таблетка;
  • 1 та ҳолатда 3 тонна 460 килограмм рангли ва қора металл маҳсулотлари;
  • 1 та ҳолатда 6 миллион 490 минг сўмлик пахта ёғи ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мойжувоз;
  • 1 та ҳолатда 4 та ов қуроли ясаш учун мосламалар ҳамда 75 дона гильза;
  • 5 та ҳолатда 124 миллион 976 минг сўмлик биологик актив қўшимчалар;
  • 1 та ҳолатда қиймати 3 миллион 50 минг сўмлик 500 литр дизель ёнилғиси;
  • 1 та ҳолатда 2,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари;
  • 2 та ҳолатда 1 412 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинган.
  • 1 та «яширин цех» билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 8 миллиард сўмдан ортиқ товар моддий бойликлари ноқонуний айланиши олди олинган. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият йўналишида 21 миллиард 355 миллион сўмлик қўшимча божхона тўловлари аниқланган.