Самарқандда 18 ёшли йигит интернетдаги ўйинда катта миқдорда пул ютқазиб, ўз жонига қасд қилгани аниқланди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 18 ёшли йигит интернетдаги ўйинда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини осгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 май куни Паст Дарғом тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бироқ яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан, шу куни маҳаллий урф-одатларни ўтказган ҳолда марҳум қабристонга дафн этилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказишга киришилган. Ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этилмагани юзасидан туман халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими ва ИИБга хизмат текширувлари тайинланган.
Мавзуга оид
19:21 / 12.06.2023
Тошкент мезбонлик қилаётган футбол мусобақасида қимор ўйинлари ноқонуний реклама қилинмоқда
13:10 / 06.12.2022
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
16:47 / 21.11.2022
Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинди
17:45 / 11.11.2022