БAAнинг “Masdar” компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуриладиган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишуви имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўтказилган очиқ савдолар натижасига кўра, “Masdar”  2021 йилнинг май ойида ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди.

Расмий хабарга кўра, компания Жиззах ҚФЭС электр энергиясини ягона электр тармоғига бир кВт соати учун 1,823 AҚШ цент ва Самарқанд ҚФЭС 1,791 цент тарифида етказиб беради.

“Masdar” қуёш фотоэлектр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 25 йил давомида ўзгармас тарифларда етказиб бериш таклифини илгари сурган.

Фото: Энергетика вазирлиги
Фото: Энергетика вазирлиги

Компания бу лойиҳаларга 300 млн долларгача инвестиция киритади. Лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.

“Мазкур электр станциялари 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 8 ГВтга етказиш, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати Ўзбекистон энергетика соҳаси олдига қўйилган вазифани амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, тахминан 500 минг тонна CО2 эквивалентида йиллик иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга ёрдам беради”, — дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Энергетика вазирлиги

Маълумот ўрнида, “Masdar” 2019 йилдан буён Ўзбекистонда йирик шамол ва қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича йирик битимлар тузмоқда. Хусусан, 2019 йилда компания Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуришга 100 миллион долларгача сармоя киритиш бўйича битим имзолаган