Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама синовдан ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама пайдо бўлгани тўғрисида видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХБ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида режали ишлар амалга оширилмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видеолавҳа тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда”, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026