Маълум бўлишича, жорий йил 19 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг 359-4-0Q/21-сонли қарори билан «Насаф» ва «Севинч» футбол клубларига спорт кийимлари ва эпикировка сотиб олиш учун маҳаллий бюджет пулидан 450 миллион сўм ажратилган.

Қарорда ёзилишича, ажратилган умумий суммадан «Насаф» футбол жамоасига 200 миллион сўм, «Севинч» аёллар футбол жамоасига эса 250 миллион сўм маблағ берилади.
Маълумот учун, анча йиллардан буён Қашқадарёдаги футбол жамоаларини, шу жумладан, «Насаф» ва «Севинч» жамоаларини ҳам нефть-газ соҳасида фаолият олиб борадиган давлат компаниялари маблағ билан таъминлаб келмоқда.










