«Ушбу масала ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловлар бўйича миссияси томонидан чиндан ҳам ўтган президентлик сайловида ҳам, ундан кейин ҳам бир неча марта кўтарилган. Шу ўринда қайд этиб ўтишимиз керакки, қонунчилигимизга кўра, фақатгина сиёсий партиялар сайлов даврида Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзодларни илгари суриш ҳуқуқига эга.

[Келажакда сайловчилар ташаббускор гуруҳи президентликка номзод кўрсатиш имконига эга бўлиши] режалаштириляптими ёки йўқ, бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки Марказий сайлов комиссияси қонунларнинг ижроси билангина шуғулланади. Сайлов кодекси ҳам шу жумладан.

Албатта, келгусида бу масалани муҳокама қилишимиз мумкин. Бу борадаги келгуси ҳаракатлар нафақат Марказий сайлов комиссиясига, балки биринчи навбатда қонун чиқарувчиларимизга боғлиқдир», дея Баҳром Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Янги сайловлар ва эски камчиликлар. Шаффофликка эришиш учун нималар қилиш керак?

Сайловчилар ташаббускор гуруҳларига Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқи 2004 йилда берилган эди. 2007 йилги президент сайловида оддий ўзбекистонликлар ушбу ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда ўзлари ишонган номзодларни илгари суриш имконига эга бўлишганди. Бироқ ушбу сайловдан сўнг 2008 йилда фуқаролар гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланувчи мустақил номзод сифатида президентликка даъвогарлик қилиш имконияти бекор қилинди. ЕХҲТ буни Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда бошқа халқаро меъёрларга зид деб ҳисоблайди.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 2016 йилги Ўзбекистон президенти сайловидан кейинги баёнотида Ўзбекистондаги ҳуқуқ тизими инсоннинг асосий эркинликларини чеклаши