«Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун ОАВ билан меморандум тузганмиз, қолаверса, матбуот марказимиз ҳам шу йўналишда иш олиб боради.
Дебатлар масаласига келсак, сиёсий партиялар ўз номзодларини кўрсатгандан ва рухсатнома берилгандан кейин барча номзодларга имконият яратилади. ОАВда чиқиш қилиш учун ҳам, телевидение, радио, босма нашрлар – барчасида чиқиш учун имконият берилади. Менимча, қонунда ҳам дебатлар учун чекловлар ва қаршиликлар йўқ. Бундай амалиётни қўллашга барча шароит етарли», дея Зайниддин Низомхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этиш керакки, 2019 йили бўлиб ўтган парлемент сайловларида турли мавзулар бўйича сиёсий дебатлар ташкил этилган, уларда Ўзбекистондаги бешта сиёсий партия раҳбарлари, вазирлар, давлат арбоблари сайловчиларни қизиқтирган кўплаб масалалар бўйича нуқтаи назарларини баён қилишган эди.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Ўзбекистонда президент сайлови кампаниясига старт берилди. Сайловчилар президентликка номзодлар кимлигини сайловга 45 кун қолгунига қадар билиб олишади. Фуқаролар ўзлари ишонган номзодларни илгари суриш имконига эга эмас














