Ўзбекистон | 09:57 / 30.07.2021
1717
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда гиёҳвандлик ўсимликларини ўстириб келаётган шахслар ушланди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган икки нафар шахс ушланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Китоб тумани ДХХ ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган «Қорадори – 2021» профилактик тадбирлари давомида тумандаги «Қаторбоғ» МФЙ яшовчи 1996 йилда туғилган Г.Т.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 7 туп каннабис ўсимлигини қўлбола яшикларда етиштириб келаётганлиги аниқланган ва улар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, туманнинг «Варганза» МФЙ истиқомат қилувчи С.М.хонадони ҳам текширилганда қонунга хилоф равишда 4 туп каннабис ўсимлигини ўстириб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Қайд этилишича, юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид