Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга пул тарқатилади
Қашқадарё вилоятида боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси вилоят бўлими ҳисобидан 1 миллиард сўмдан ошиқ маблағ тарқатилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида қарор қабул қилинган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 30 июль куни ўтказган навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинган. Қарорда белгиланишича, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда тушган мурожаатларга асосланиб, вилоятда яшовчи 277 нафар боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси вилоят бўлими ҳисобидан 1 миллиард 158 миллион сўм пул тарқатилади.
Жумладан:
- 41 нафар даволаниш ва операцияга муҳтож фуқарога 257,5 миллион сўм;
- 31 нафар яшаш шароити оғир, уй-жойини таъмирлашга муҳтож бўлган фуқарога 221,5 миллион сўм;
- 31 нафар тадбиркорлигини ривожлантириш ва турмуш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқарога 141,5 миллион сўм;
- 20 нафар тўлаш имкониятига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага, фарзандларининг таълим тўлов контракт шартномаларига кўмаклашиш учун 165,3 миллион сўм;
- 14 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга 178 миллион сўм берилади.
Қайд этилишича, қолган маблағ ҳам вилоятдаги эҳтиёжманд фуқароларга тарқатилади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026