Андижон вилояти ҳокими сўнгги бир неча кун давомида ишга чиқмаган. Kun.uz сўровига жавобан вилоят ҳокимлигидаги манба Шуҳратбек Абдураҳмонов айни пайтда Тошкент вилоятидаги сиҳатгоҳлардан бирида соғлигини тиклаётганини маълум қилди. Манба ҳоким коронавирусга чалиниб, аҳволи оғирлашгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам Тошкент шаҳрида даволанмоқда. У бир ой муқаддам умуртқа чурраси диагнози билан жарроҳлик амалиётини ўтказган.