Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда абитуриент аёлни 4 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ОТМ ўқитувчиси ушланди
Самарқандда абитуриент аёлни 4 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган олий таълим муассасаси ўқитувчиси ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институтида ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли аёлга 4000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1800 доллар беришини сўраган.
Aбитуриент аёл 12 июль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзини олийгоҳ ўқитувчиси деб таништирган ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, Самарқанд шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида тезкор тадбир ўтказилган ва унда олийгоҳ ўқитувчиси аризачидан 1800 доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
08:50 / 18.12.2025