Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўл тумани кадастр бўлими бошлиғи ер сотаётганда қўлга олинди
У 1 гектар ер майдонини 50 минг АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилган.
Кадастрлар палатаси Олтинкўл туман бўлими бошлиғи М.А. фуқаро У.га С.Ашуров массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 1 гектар ер майдонини 50 000 АҚШ доллари эвазига якка тартибда 20 та турар жой коттежларини қуриш учун ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиали собиқ мутахассиси танишлари орқали тумандаги олдинги тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
19:32 / 24.01.2026