Ўзбекистон | 08:44 / 13.08.2021
4139
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда хонадонида кўкнори ўсимлигини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида хонадонида кўкнори гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йил 11 август куни «Жиноятчиликка қарши курашиш» тадбири доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Оқдарё тумани «Турон» МФЙда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилган.

Маълум бўлишича, мазкур шахс ўз хонадонида 3 килограмм, шундан 500 грамми қуритилган кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид